ҲАЛҚАСИМОН ГРАНУЛОМАЛИ БЕМОРЛАРНИНГ КЛИНИК-ДЕМОГРАФИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ҲУЖАЙРАВИЙ ИММУНИТЕТ МАРКЕРЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Résumé fourni par la source
Резюме. Долзарблиги. Ҳалқасимон гранулома сурункали грануломатоз дерматоз бўлиб, терида ҳалқасимон шаклда жойлашувчи папула ва бляшкалар билан намоён бўлади. Касаллик патогенези тўлиқ аниқланмаган бўлса-да, замонавий илмий қарашларда Т-лимфотситлар, макрофаглар ва дендрит ҳужайралари иштирокидаги ҳужайравий иммун жавоб муҳим ўрин эгаллайди. CD3+, CD8+, CD1a+, CD207 ва CD209/DC-SIGN маркерларини ўрганиш ҳалқасимон грануломадаги маҳаллий иммун яллиғланиш механизмларини аниқлаштириш имконини беради. Мақсад. Ҳалқасимон грануломали беморларнинг клиник-демографик хусусиятларини ўрганиш ҳамда касалликнинг турли клиник-морфологик шаклларида Т-лимфотситлар ва дендрит ҳужайралар маркерларини иммуногистокимёвий баҳолаш. Материал ва усуллар. Тадқиқотга Тошкент ва Бухоро ҳудудларида яшовчи 25–60 ёшдаги жами 100 нафар ҳалқасимон грануломали бемор киритилди. Уларнинг 50 нафари (50,0%) эркак ва 50 нафари (50,0%) аёл эди. Беморлар ёшига кўра 25–34, 35–44, 45–54 ва 55–60 ёш гуруҳларига ажратилди ва ҳар бир гуруҳда 25 нафардан бемор бўлди. Тошкент ва Бухоро ҳудудларининг ҳар биридан 50 нафардан бемор жалб қилинди. Клиник ва гистологик текширувлар билан бир қаторда тери биоптатларида CD3+, CD8+, CD1a+, CD207 ва CD209/DC-SIGN маркерларини иммуногистокимёвий ўрганиш режалаштирилди. Натижалар. Тадқиқот когортаси 100 нафар бемордан ташкил топиб, жинслар нисбати 1:1 ни ташкил этди. Ҳар бир ёш гуруҳига 25 нафардан бемор киритилди. Ҳудудий тақсимот ҳам тенг бўлиб, Тошкент ҳудудидан 50 нафар ва Бухоро ҳудудидан 50 нафар бемор жалб қилинди. Клиник-морфологик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичлар тадқиқотнинг кейинги босқичида комплекс равишда таҳлил қилинади. Хулоса. Ҳалқасимон грануломада клиник-демографик ва морфологик хусусиятларни ҳужайравий иммунитет маркерлари билан биргаликда ўрганиш касаллик иммунопатогенезининг айрим механизмларини аниқлаштириш ҳамда диагностик ёндашувларни такомиллаштириш учун илмий асос яратади. Калит сўзлар: ҳалқасимон гранулома, ҳужайравий иммунитет, Т-лимфоцитлар, дендрит ҳужайралар, CD3, CD8, CD1а, CD207, CD209, иммуногистокимё.
Ce résumé expose les affirmations des auteurs. BNTIC ne l’interprète pas comme une validation indépendante des résultats.
Contrôle bibliographique ouvert
Institutions déclarées
Une affiliation ne permet pas de déduire la nationalité d’un auteur.